Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ КУБОГИ-2020 КУНДАЛИГИ”: ЎН ИККИНЧИ КУН
the_title()

07.02.2020

“Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2020” мусобақаси баҳслари ҳам финишга етиб келди. Кеча турнирнинг ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди. Бугун эса ғолиб номи аниқланади.

 

Пенальтилар серияси – бу лоторея!

Финалдан олдинги финал деб тарифланган “Нефтчи” – “Қўқон-1912” учрашуви чиндан ҳам мухлисларга олам-олам завқ бағишлади. Кечаги “дерби”нинг асосий вақтида жамоалар ҳарчанд ўринишмасин, дарвозаларга йўл топа олишмади.

Регламентга кўра, дарҳол пенальтилар сериясига навбат келди. Футбол лотореяси деб таърифланидиган ушбу серияда “Нефтчи”га омад кулиб боқди. Фарғоналиклар футболчилар биринчи зарбани голга айлантира олишмагач, кўпчилик қўқонликларнинг ғалабасинги тахмин қила бошлаган эди. Аммо якунда Асад Дўрмонов шогирдлари 6 та зарбанинг 4 тасини аниқ амалга ошириб финал йўлланмасини қўлга киритишди. Қўқонликлар эса 3 та пенальтидан фойдалана олишмади. Шу тариқа, мусобақанинг амалдаги ғолиби турнир билан хайрлашди.

Айтганча, ушбу учрашувни қирғизистонлик ҳакамлар бригадаси бошқарганини ҳам таъкидлаш жоиз.

 

“Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2020”

Ярим финал

“Қўқон-1912” – “Нефтчи” – 0:0 (пен. сер 3:4)

Ҳакамлар: Эрлан Нурбоев, Ҳусан Жалолиддинов, Эрбек Шарофиддинов (барчаси Қирғизистон).

Назоратчи: Ҳаким Файзиев.

“Қўқон-1912”: 33. Музаффар Абдуллаев (30. Ботирали Эргашев-90), 4. Собит Синдаров, 10. Қувондиқ Рўзиев, 13. Бек Абдуллаев (5. Шодиёр Ҳожиматов-59), 14. Аваз Маматхўжаев, 15. Ойбек Рустамов, 19. Суҳроб Бердиев (99. Суҳроб Нуруллоев-76), 21. Иван Йосович, 22. Бобур Акбаров, 70. Мурод Холмуҳаммедов, 91. Отабек Ҳайдаров (9. Зоҳид Абдуллаев-77).

Захира: 1. Ислом Абдуллаев, 11. Шоҳназар Норбеков, 27. Жасур Ёқубов, 29. Ҳамидулло Абдуҳамидов.

“Нефтчи”: 1. Шерзод Абдураимов, 3. Миржалол Неъматов, 7. Исломбек Каримов, 8. Элдор Эргашев, 9. Алишер Абдувоҳидов, 10. Ислом Тошпўлатов, 13. Жамшид Қобулов, 18. Жавоҳир Расулов, 23. Асил Ғойибжонов, 25. Санжар Зокиров, 32. Достон Тошматов.

Захира: 21. Фаррух Турдалиев, 4. Шоҳжаҳон Рўзиматов, 5. Бобур Исроилов, 11. Достон Бобожонов, 15. Абдужалил Маназаров, 20. Дурбек Камолов, 22. Дилшод Умрзақов, 28. Дониёр Мадаминов, 44. Жамшид Тўрақулов.

 

“Турон” ишончларни оқлади

Мусобақа бошланишидан олдин кўпчилик Яйпаннинг “Турон” жамоасини асосий даъвогарлардан бири сифатида эътироф этганди. Ислом Исмоилов шогирдлари ушбу тахминларни оқлашди. Кеча яйпанликлар “Истиқлол” жамоасига қарши майдонга тушишди. Ушбу баҳс ҳам шиддатли ва кескин курашларга бой бўлди. Ўйин тақдирини Жавоҳир Соҳибов киритган ягона ҳал этди. Шундай қилиб, “Турон” ўз тарихида биринчи марта финалда майдонга тушади.

 

“Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2020”

Ярим финал

“Турон” – “Истиқлол” – 1:0 (0:0)

Гол: Жавохир Соҳибов (89)

“Истиқлол”: 45. Нодирбек Ашурматов, 4. Жасурбек Эрмаматов, 20. Улуғбек Худойбердиев, 5. Абдухолиқ Қурбонов, 27. Ҳожиакбар Юнусов, 44. Умид Қодиров, 23. Шокир Юлдашев, 78. Аббос Махсталиев, 70. Роббим Ҳасанов, 14. Рустам Абдухамидов, 18. Шохрух Бойқўзиев.

“Турон”: 30. Акмал Ортиқов, 15. Шохрух Холматов, 21. Отабек Миралиев, 18. Аслиддин Тоштемиров, 27. Ғолиб Сарибоев, 5. Ойбек Ахматов, 8. Баходир Акрамов, 10. Жавоҳир Соҳибов, 14. Дониёр Исмоилов, 23. Хуршид Асқаралиев, 11. Даврон Исақов.

Бугун финал!

Бугун мусобақанинг сўнгги куни. ФарДУ стадионида бўлиб ўтадиган баҳсдан кейин “Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2020” ғолиби аниқланади. “Нефтчи” футболчиларида 2016 ва 2018 йиллардаги каби турнир ғолиб бўлиш имконияти бор. “Турон” эса янги тарих яратиш арафасида. Яйпанликлар биринчи бор ушбу кубокни қўлга киритишлари мумкин.

 

АНОНС

Финал

Бугун

«НЕФТЧИ» – «ТУРОН »

ФарДУ стадиони -11:00

 

Аброр ДЕҲҚОНОВ тайёрлади

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО