Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
БЕКОБОДЛИКЛАРГА ОМАД КЕЛТИРГАН ЎЙИН
the_title()

16.09.2020

Бугун Қўқондаги “Марказий” стадионда катта  футбол учрашуви бўлиб ўтди.

Coca Cola суперлигасининг 15-тур учрашувида “Қўқон-1912” жамоаси Бекободнинг “Металлург” клубини қабул қилди. Мазкур футбол учрашуви юртимизда жорий қилинган карантин қоида ва меъёрлари сабаб мухлисларсиз ташкил этилди. Беллашувдан олдин “Марказий” стадионда дизенфекциялаш ишлари ўтказилди.

Ўйин жамоамизнинг шиддатли ҳужумлари остида бошланди. 8-дақиқада рақиб дарвозаси олдида хавфли вазият юзага келди. Муҳаммаданас Ҳасановнинг рейди хавфли кўриниш олди. Лобанов катта қийинчиликлик билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. 23-дақиқада футболчиларимиз рақиб дарвозаси олдида яна бир хавфли вазиятни юзага келтиришди. Филип Райевац зарба беришда бироз кечикди. Рақиб ўйинчисига тегиб қайтган тўпга эгалик қилган Қувондиқ Рўзиевнинг зарбасини эса ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборишди. 30-дақиқада Ойбек Рустамов Норбековни ажойиб пас билан таъминлади. Жарима майдончасига кириб борган Шоҳназарнинг узатмасига эса шериклари улгурмай қолишди. 32-дақиқада Зоҳид Абдуллаев олис масофадан зарба берди, ноаниқ. 38-дақиқада учрашувнинг фаол ўтказган Муҳаммаданас Ҳасанов ҳисоб очилиши мумкин эди. Унинг яқин масофадан йўллаган зарбаси юқоридан кетди. Танаффусга қадар жамоалар ҳарчанд ўринишмасин ҳисобни очишга ҳеч кимга насиб этмади.

Иккинчи тайм ҳам худди биринчиси каби шиддатли ҳужумлар остида бошланди. 48-дақиқада меҳмонлар ҳисобни очишди. Аброр Тошқўзиев гол муаллифи бўлди. Жарима майдончамиз ичида юзага келган пала-партишликдан Тошқўзиев унумли фойдаланди. 60-дақиқада Муҳаммаданас Хасановнинг узатмасини рақиб ҳимоячилари қайтариб қолишди. 66-дақиқада меҳмонларда яхши имоният юзага келди. Захирадан майдонга тушган Шаҳзод Убайдуллаев қарши ҳужумда дарвозабонимиз билан деярли  бирга-бир чиқиб кетди. Ботирали Эргашев маҳорат кўрсатди. 69-дақиқада Йосовичнинг боши билан берган зарбасини Лобанов ушлаб олди. 75-дақиқада бекободликлар иккинчи тўпни киритишди. Бу сафар Тошқўзиев- Убайдуллаев- Нарзуллаев- Убайдуллаев комбинацияси самарали якунланди. Шаҳзодбек Убайдуллаев ҳисобни ўзгартирди. 85-дақиқада Шоҳназар Норбековнинг чалқанча услубда йўллаган зарбаси чиройли чиқди, лекин дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.

Қолган дақиқаларда футболчиларимиз катта куч билан ҳужумга зўр беришларига қарамай рақиб дарвозасига йўл топа олишмади ва мағлубиятга учрашди.

 

Coca Cola Суперлига

15-тур

ҚЎҚОН-1912 – МЕТАЛЛУРГ – 0:2 (0:0)

Ҳакамлар: Раҳим Каримов, Тимур Галеев, Далер Тиллоев, Акмал Раҳимов.

Назоратчи: Сардор Нажафалиев.

Комиссар: Зоҳид Акрамов.

Голлар: Аброр Тошқўзиев (48), Шаҳзодбек Убайдуллаев (75)

“Қўқон-1912”: 1. Ботирали Эргашев, 3. Бобур Акбаров, 7. Шоҳназар Норбеков ( 4. Собит Синдаров -88), 9. Суҳроб Бердиев (91. Якуба Бамба – 81), 10. Қувондиқ Рўзиев, 15. Ойбек Рустамов, 22. Муҳаммаданас Ҳасанов, 23. Александр Мерзляков (13. Сардор Азимов – 81), 33. Иван Йосович, 69. Филип Райевац (19. Ҳамидулло Абдуҳамидов – 53), 70. Мурод Холмуҳаммедов.

Захира: 96. Ислом Абдуллаев, 5. Жасур Ёқубов, 14. Аваз Маматхўжаев, 17. Музаффар Музаффаров, 20. Иқбол Маликжонов.

“Металлург”: 12. Александр Лобанов, 5. Аббос Отахонов, 7. Дониёр Нарзуллаев, 8. Саламат Қутибоев, 14. Аброр Тошқўзиев (36. Тўлқин Эргашев -79), 15. Зоҳид Абдуллаев (10. Шахбоз Убайдуллаев -64), 21. Камолиддин Тожиев, 27. Ихтиёр Тошпўлатов, 28. Станислав Андреев, 43. Даврон Анваров (20. Худойшукур Сатторов – 64), 88. Евгений Чумак.

Захира: 1. Акмал Турсунбоев, 4. Одилбек Абдумажидов, 9. Маҳмуд Қудратуллаев, 11. Мурод Бобожонов, 22. Шаҳзод Ғофурбеков.

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО