Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Андрей Шипилов: “Бундан буёғига мавсумни тўхталишларсиз якунлашни истайман”
the_title()

16.09.2020

Coca Cola суперлигасининг 15-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Металлург” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида Бекободликлар устози Андрей Шипилов иштирок этди.

– Мавсумнинг ярми ортда қолди. Ҳар бир жамоанинг ўз мақсади бор. Қўқонликлар ўз олдига юқори мақсадларни қўйганликларини эштдим. Бизда ҳам ўз режаларимиз бор. Биз ҳар бир ўйинга футболчиларни яхши тайёрлашга ҳаракат қиляпмиз. Айтиш жоизки, бугун ҳар икки жамоага ҳам осон бўлмади. Футболчиларга раҳмим келади. Улар шундай шароитда ҳам майдонга тушишмоқда. Барча футболчилар ўз саломатлигига таваккал қилишди. Майдон четида туриб яратгандан хеч қайси футболчи жароҳат олмаслигини сўраб турдим.
Бугун ҳар икки жамоа ҳам ўз даражадасида ўйнай олишмади. Ҳолбуки биз ғалаба қозонган бўлсак ҳам ўйиндан кўнглим тўлмади. Бугун шогирдларим кичик мўъжиза яратишди. Пандемиянинг биринчи танаффусига қадар барчаси яхши эди. Иккинчи танаффусдан яхши ҳолатда чиқдик деб бўлмайди. Ҳозир футболчилар кичик қаҳрамонлик кўрсатишмоқда. Футболчиларнинг тикланиши мураккаб кечаётганини таъкидлаган бўлардим. Иккита сафар учрашуви анча қийин кечди.
Ҳозир мен чемпионатда яна танаффус бўлиб қолишидан қўрқяпман. Юзага келадиган ҳар қандай танаффус футболчилар учун оғир бўлади. Учинчи танаффус керак эмас, деб ҳисоблайман.
Бундан буёғига тўхталишларсиз мавсумни якунлашни истайман.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Пахтакор1641
2АГМК1933
3Насаф1632
4Бунёдкор1629
5Металлург1628
6Қўқон-19121626
7Навбаҳор1621
8Локомотив1621
9Сўғдиёна1620
10Машъал1619
11Қизилқум1614
12Сурхон169
13Бухоро168
14Андижон167
U-21 биринчилиги
#КлубЎО
1Насаф1639
2Металлург1636
3Пахтакор1533
4АГМК1629
5Навбаҳор1626
6Қизилқум1622
7Сўғдиёна1620
8Локомотив1620
9Бухоро1517
10Бунёдкор1616
11Андижон1615
12Сурхон1614
13Машъал1612
14Қўқон-1912169